Бу қизиқ! UFC 229 турнири иштирокчилари қанча гонорар олишади?

Хабарингиз бор, бугун тунда Лас-Вегасда UFC 229 турнирига старт берилади.

Ушбу мусобақа иштирокчилари жанг натижаларидан қатъий назар қанча гонорар олишлари маълум бўлди.

Тони Фергюсон - 150 минг доллар, унинг рақиби Энтони Петтис - 145 минг доллар (ғолиб ҳам худди шу суммани қўлга киритади).

Россиялик жангчи Александр Волков - 75 минг доллар, рақиби Деррик Льюис - 135 минг доллар.

Яна Куницкая жангда иштироки учун 25 минг, ғалаба қозонса яна 25 минг доллар даромад топади.

Турнирнинг энг катта қарама-қаршилиги Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасида бўлиб ўтади, уларнинг гонорарлари 2 ва 3 миллион доллар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Конорга қарши Тошкент вақти билан 7 октябрь куни 09:00 октагонга кўтарилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!