Бу йил "Олтин тўп" мукофотини ким олиши маълум бўлдими?

Таниқли италиялик спорт журналисти Танкреди Палмери 3 декабр куни топшириладиган “Олтин тўп” мукофоти совриндори кимлигини маълум қилди.

Унинг тарқатган маълумотига кўра, бу йил “йилнинг энг яхши футболчи” Антуан Гризманн бўлади. У ўтган мавсум Мадриднинг “Атлетико” жамоаси билан Европа Лигаси ҳамда Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Мутахассислар “Олтин тўп” Гризманнга тегиши ҳақида гапиришмоқда. Тез орада кўрамиз, бу қанчалик ҳақиқат эканлигини, – дейди журналист Танкреди Пальмери.

27 ёшли Гризманн халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан ўтказилган энг яхши футболчи номинациясида кучли учталикка киритилмаган эди. Мукофот Мадриднинг “Реал” клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб қилган.

Аввалроқ Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ва Туриннинг “Ювентус” жамоаси етакчиси Криштиану Роналду “Олтин тўп”га даъвогарлар рўйхатига киритилмаганлиги маълум қилинган. Бунга аргентиналик ва португалиялик футболчининг жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлган.

Роналду ва Месси 10 йил давомида “Олтин тўп”ни ҳеч кимга бермай келди ва беш мартадан қўлга киритган. Бунгача сўнгги марта 2007 йили бразилиялик Кака ушбу мукофотни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!