Бу йилги қишки Олимпиадада 6 терма жамоа дебют қилади

Қишки Олимпия ўйинларида айрим йўналишларда қор кўрмаган  ёки иқлими бундай анча иссиқ бўлган юрт вакиллари ҳам иштирок этишади. Умуман олганда, бу йилги Олимпиадада 6 терма жамоа мусобақада дебют қилади.

Белгиланган нормативлар ўша юрт вакилларининг иқлимидан келиб чиққан ҳолда қўйилгани қишки Олимпиадада ҳам иссиқ ўлка вакилларининг иштирок этишига замин яратмоқда. Бу йил Сингапур (шорт-трек), Нигерия (бобслей ва скелетон), Эквадор (чанғи пойгаси), Малайзия (фигурали учиш), Косова ва Эритрея (тоғ чанғиси) вакиллари Жанубий Кореяга қишки Олимпиадада ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш учун келишади. 

Жорий йил 92 мамлакат спортчилари Пхёнчханга ташриф буюришади. Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпиада 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!