Бугун "Бунёдкор-W" жамоаси чемпион бўладими?

Бугун футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг 2018 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етади. Соат 14:30да 28-турнинг барча учрашувлари старт олади.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, чемпион номига айнан охирги тур ойдинлик киритиб беради. Ҳозирда 1-ўринда бораётган “Бунёдкор-W” ҳисобида 72 очко мавжуд. 2-ўриндаги “Севинч” футболчи қизлари эса 70 очко жамғаришган. Агар бугун “Бунёдкор” ғалабага эришса, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритади.

12 карра чемпион “Севинч” эса ўзи ғалаба қозониш билан бир қаторда, “Бунёдкор”нинг мағлуб бўлишини кутиши талаб этилади. Йўқса қаршилик қизлар кумуш медалларга эга чиқишади.

3-ўрин соҳиби эса аллақачон аниқ бўлиб улгурган. “Металлург-W” жамоаси бронза медалларини расмийлаштиришга эришди.

28-тур. 12 ноябрь

Металлург — Севинч

Ҳакамлар:  А. Ҳудойберганов, К. Середа, А. Абдуллаев, О. Умаров.

Назоратчи:  М. Исмоилов. 

 

Бунёдкор — Шўртан

Ҳакамлар:  А. Сидорова, Ш. Қаюмов, С. Ҳасанбоев, Ф. Янсупов. 

Назоратчи:  Б. Тоғаев. 

 

Сўғдиёна — АГМК

Ҳакамлар:  Т. Суюнов, Ҳ. Эркинова, А. Кончикова, Ш. Файзиев. 

Назоратчи:  В. Шашков. 

 

Локомотив — Пахтакор

Ҳакамлар:  И. Гормашов, Ж. Нажмиддинов, М. Рахматқулова, Д. Акмалов. 

Назоратчи:  Р. Серазитдинов. 

 

Қўқон-1912 — Қизилқум

Ҳакамлар:  Ҳ. Жумаева, С. Йўлдошев, А. Абдураимов, Р. Копадзе. 

Назоратчи:  С. Нажафалиев. 

 

Андижанка — Бухоро

Ҳакамлар:  И. Исмоилов, К. Ҳасанов, Х. Ўролов, М. Маматхонов.  

Назоратчи:  Ф. Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!