Бугун "Месталья"да "жанг" бўлади ёхуд "Валенсия" ўз майдонида "Атлетико"га қарши баҳс юритади

Хабарингиз бор жорий ҳафтада Испания Ла Лигасида ҳам янги мавсумга старт берилди. Бугун эса “Валенсия” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув илк турни якунлаб беради.

Таъкидлаш лозимки, "кўршапалаклар" сўнгги марта "Месталья"да "матрасчилар"ни 2014 йилнинг 4 октябрь (3:1) куни мағлубиятга учратишган ва шундан буён улар ўз майдонларида ушбу жамоа қаршилигини синдира олишмаяпти. Улар Ла Лига доирасида “Атлетико”га қарши ўтказилган сўнгги 11та ўйиндан бор йўғи 2тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишган ҳолос.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, “Валенсия” сўнгги 4 учрашувдан буён Диего Симеоне жамоаси дарвозасига йўл топа олмаяпти. Улар сўнгги бор 2016 йилнинг 4 март куни “Атлетико” дарвозасига гол уришган.

Қуйида ҳар иккала жамоанинг ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларининг тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

"Валенсия" – "Атлетико"

Стадион: "Месталья" (Валенсия)

Бошланиш вақти: 23:00

Бош ҳакам: Хесус Мансано (Испания)

"Валенсия": Нету – Паулиста, Гарай, Диахаби, Гайа – Кондогбия, Парехо – Солер, Мина, Черышев – Родриго.

"Атлетико": Облак – Хуанфран, Годин, Хименес, Луис – Лемар, Родри, Сауль, Коке – Гризманн, Коста.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!