Бугун Модричнинг агенти "Реал" раҳбарияти билан учрашади
Бугун "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг агенти “қироллик клуби” раҳбарияти билан учрашиши режалаштирилган.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчининг агенти ва мадридликлар раҳбарияти Модричнинг келишувни узайтириш масаласини ўзаро муҳокама қилишади.
Маълумотларга қараганда Модричнинг агенти “Интер” мижозига 10 миллион евро маош ваъда қилаётганидан фойдаланиб, унинг “Реал”даги маошини оширишларини талаб қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Модричнинг маошини 6,5 миллиондан 13 миллионга ошириши борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар