Бугун Суперлигада 24-тур ўйинлари старт олади
Кун доирасидан 3 та беллашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Пахтакор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Мазкур беллашув соат 18:00 да старт олади.
Айни шу вақтда Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" - "Насаф" ўйини ҳам бошланади.
Куннинг сўнгги қарама-қаршилиги эса Навоийда кечади. Унда маҳаллий "Қизилқум" клуби "Қўқон-1912"ни синовдан ўтказади.
Фикрлар