"Бунёдкор" АГМК футболчиси билан музокара ўтказмоқда

Олмалиқнинг АГМК жамоасида узоқ йиллар тўп тепган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров фаолиятини пойтахтда давом эттиришга яқин.

Ҳимоячи айни пайтда "Бунёдкор" сайида шуғулланмоқда. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ўтган йили Ўзбекистон Кубогида зафар қучган футболчи "Бунёдкор" билан музокара ўтказмоқда. Томонлар тез орада шартнома имзолашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи 2010-2011 ҳамда 2014-2018 йиллар давомида Олмалиқ жамоасида фаолият юритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!