“Бунёдкор” рақиби таркибида кимлар тўп тепади?

21 феврал куни Тошкетнинг “Бунёдкор” жамоаси Саудия Арабистонида “Ал-Ахли” меҳмони бўлади. Биз бугун бўлажак учрашув олдидан рақиб футболчилари билан сизларни таништирмоқчимиз. Жидда клуби таркибини кўздан кечирар эканмиз, таркиб жуда кучли футболчилардан иборат эканлигини кўриш мумкин.

Бувисини ёд этган футболчилар

Легионер футболчилари

Клуб ОФК томонидан легионерлар бўйича берилган лимитдан тўлиқ фойдаланган. Қуйида “Ал-Аҳли” жамоаси легионерлари билан танишинг.

10-рақамдаги грециялик ярим ҳимоячи Иоаннис Фетфацидис, 26 ёш

9-рақамдаги суриялик ҳужумчи Умар Ас-Сома, 27 ёш

Қайд этиш жоиз, суриялик ҳужумчи бу мавсум “Ал-Ахли” сафида барча мусобақаларда жами 28 та тўп киритишни уддалаган ва рақибнинг ҳужумдаги асосий “қуроли” ҳисобланади.

Бундеслига рекордларига назар

55-рақамдаги ироқлик ярим ҳимоячи Саад Абдул-Амир, 25 ёш

13-рақамдаги мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Абсул Шафий, 31 ёш

Саудия Арабистони МТЖда тўп тепадиган ўйинчилари

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, жамоа сафида тўп тепаётган маҳаллий футболчилар орасида ҳам кучли футболчилар этарли даражада. Жумладан, ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичидаги БАА хамда Японияга қарши ўйинларга жиддаликларнинг уч нафар футболчиси жалб этилган эди. Қуйида ана шу ўйинчиларни таништириб ўтамиз.

25-рақамдаги ҳимоячи Мутаз Ҳавсавий, 25 ёш

8-рақамдаги ярим ҳимоячи Тайсир Ал Жассим, 32 ёш

31-рақамдаги ҳимоячи Мансур Ал Ҳарбий, 29 ёш

Қайд этиб ўтиш жоиз, жамоа бош мураббийи Кристиан Гросс ушбу ўйинчиларнинг барчасини бирдан ўйинга туширмайди, чунки жамоа сафидаги легионер ва МТЖ аъзоларидан ташқари ҳам яхши ўйинчилар этарли даражада.

Суарес ҳам ҳеч нима қила олмаган 8 учрашув

Мураббий ҳақида

Ўтмишда Швейцариянинг “Базель”,”Грассхопперс”, “Виль”, “Янг Бойз” Лондоннинг “Тоттенхэм”, Германиянинг “Штутгард” жамоаларини бошқарган Кристиан Гросс 2014 йилдан ҳозиргача “Ал-Аҳли” клубини бошқариб келмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, у тўққиз марта швейцариянинг энг яхши мураббийи номинациясига сазовор бўлган.

Кристиан Гросс 1954 йил 14 августда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида таваллуд топган. Бу йил у 63 ёшга тўлади.

Ха, олдинда Лушчан жамоасини жуда қийин баҳс кутиб турибди. Нима бўлган тақдирда ҳам, бўлажак учрашувда “қалдирғочлар”га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!