Бускетс "Барселона" сафидаги юбилей ўйинини ўтказмоқда

Бугунги учрашув каталонияликлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс учун клуб сафидаги юбилей 500-ўйини бўлди. Бу борада у "Барселона" тарихидаги еттинчи футболчи бўлди. У "таъқиб" этаётган энг яқин футболчи - Виктор Вальдес ҳисобида 535 учрашув бор.

Маълумот учун, 30 ёшли Бускетс "Барса" тарбияланувчиси саналади ва 2008-йилдан буён жамоа сафида тўп суриб келади. У 500 беллашувда 13 та гол киритган ва жамоа сафида 7 марта Ла Лигада ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!