Бускетс: Умид қиламанки "Барселона"нинг ўтган йилги муваффақиятсизлиги бошқа такрорланмайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс бугун бўлиб ўтадиган “Лион”га қарши баҳсдан олдин ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликни ёдга олди.

“Ўтган йилги муваффақиятсизлик жуда аламли бўлган эди. Аммо биз бу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Умид қиламанки бу бошқа қайтарилмайди ва биз бунга ўзимизни ҳам ишонтиришимиз керак”, - дейди Бускетс.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган мавсум ЕЧЛ чорак финал босқичида “Рома”га қарши баҳс олиб борган ва ўз майдонида 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, сафарда 3:0 ҳисобида имкониятни бой бергани эвазига мусобақадан чиқиб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!