“Бухоро” футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини билиш мақсадида тест-нормативларини ўтказиб келмоқда.

Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар 20 феврал куни "Бухоро" футболчиларидан тест-нормативлар олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тест-нормативлар натижаси бир неча кундан сўнг техник-бўлим томонидан маълум қилинади.

Бундан кўзланган мақсад, мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўрганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёрлигига ишонч хосил қилишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!