"Бухоро"нинг уй стадионида ҳам янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Хабарингиз бор Ўзбекистон Профессонал футбол лигаси янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган клубларга қатъий талабларни қўйган.

Улар орасида энг муҳими бу стадион ва майдоннинг ҳолатидир. Бизга берилган маълумотларга қараганда айни пайтда “Бухоро” клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Бухоро спорт мажмуаси”да  янги мавсумга қизғин ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, майдонга  суғориш тизимлари ўрнатилди ва Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилиб, усти целлофан билан ёпилди. Трибуналардаги ўриндиқларни алмаштириш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Тез орада футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар, назоратчи ва комиссар хоналари ҳам жорий таъмирдан чиқарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
14/02/2019 14:06
Бошланишига тайер булиши мумкин. Лекин мавсум охирида голландия чемпионатларида майса халиям кум-кук туради. Биздагисини мавсум охирида курамиз
&
Лео Месси
14/02/2019 14:11
Балким биздаги иссиқ об-хаво мос келмаса керакда бу майсаларга....шунга қуриб кетса керак
&
Лео Месси
14/02/2019 13:56
Мавсум бошланишига ҳам оз қолди...майса тайёр бўлармикин?