Чавандозимиз Гран-при мусобақасида совриндор бўлди

От спорти бўйича терма жамоамизх аъзоси Оқил Собиржонов Россия пойтахтида ўтказилган от спорти бўйича йирик Гран-при мусобақасида совриндор бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Турнирда Россия, Ўзбекистон, Белорусь, Қозоғистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатлардан чавандозлар иштирок этишди. Оқил Собиржонов беллашувларда барча тўсиқларидан хатоларсиз ўтди ва унинг қайд этган натижаси мусобақа якунида бронза медалини келтирди. 

Эслатиб ўтамиз, Оқил Собиржонов конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзолари билан Голландияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, жаҳоннинг кўзга кўринган мутахасисларидан конкур сир-асрорларини ўрганаётган эди. У ерда терма жамоамиз аъзолари яна бир неча кундан сўнг Жакартада старт оладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!