Чавандозимиз жаҳон кубогининг минтақавий босқичида олтин медални қўлга киритди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри от спорти бўйича жаҳон кубоги Марказий Осиё минтақасининг навбатдаги босқич беллашувларига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Оқил Собиржонов муваффақият қозонди.
Конкур йўналишида баҳс олиб борган Собиржонов "Домелон" лақабли тулпори билан иштирокчилар орасида энг яхши натижани қайд этди. Мусобақа давомида Қирғизистон ва Қозоғистон вакиллари унга асосий рақобатчи бўлишди. Бу ғалаба юртдошимизга ўз йўналишида жаҳон кубогининг асосий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани берди. Оқил Собиржонов ва бошқа ҳамюртларимиз бугун 23:20 да Тошкент Халқаро аэропортига келишади.
Фикрлар