Чеферин УЕФА президенти этиб сайланди
Унда ташкилот президентини аниқлаш учун сайлов ҳам бўлиб ўтди. Муқобил номзодларсиз ўтган сайловларда УЕФАнинг амалдаги рахбари Александр Чеферин ўз лавозимига қайта сайланди. Уни 55 мамлакат футбол федерациялари вакиллари ёқлаб овоз беришди.
УЕФА расмий сайти Чефериннинг янги ваколати 2023 йилга қадар амал қилишини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, у 2016 йилнинг 14 сентябрь куни УЕФА президенти сайланган эди. Эндиликда Чеферин автоматик равишда ФИФА вице-президенти ҳам саналади.
Фикрлар