"Челси" Азар ўрнига Дибалани олиб келмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг бельгиялик вингери Эден Азарга муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда "аристократлар" бош мураббийи Маурицио Сарри ушбу жойга "Ювентус" форварди Пауло Дибалани муносиб кўрмоқда. Бироқ, туринликлар 25 ёшли аргентиналик футболчини мавсум ўртасида қўйиб юборишмоқчи эмас. Шу боис лондонликлар Дибалани сотиб олишга ёзги трансферлар даврида уруниб кўришлари мумкин.

Маълумот учун, Дибала “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Азарга Мадриднинг "Реал" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!