
"Челси" "Барселона"нинг Виллиан борасидаги 3-таклифини ҳам рад этди
Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг бразилиялик хавбеки – Виллианнинг трансфери борасида “Барселона”дан келган навбатдаги таклифни ҳам рад этди.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 29 ёшли футболчи учун “аристократлар”га 55 млн фунт ваъда қилишган. Бироқ, лондонликлар “кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги учинчи таклифига ҳам рад жавобини беришган.
Эслатиб ўтамиз, Виллианга шунингдек “Манчестера Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар