"Челси" Бернард учун курашда етакчилик қилмоқда

Сўнгги мавсумни Донецкнинг “Шахтёр” клубида ўтказган ва шартномаси тугаб, айни дамда эркин агент мақомида юрган бразилиялик ярим ҳимоячи Бернардга 12та клубдан таклифлар бўлмоқда.

Globoesporte нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи учун курашда Лондоннинг “Челси” клуби фаворит дея эътироф этилмоқда.

Бернард учун шунингдек «Монако», «Бенфика», «Вест Хэм», «Лестер», «Вольфсбург» ҳамда Бразилиянинг «Палмейрас» ва «Гремио» клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Бироқ, футболчи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!