“Челси” Контени ишдан бўшатмаслиги мумкин, чунки...
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Антонио Контени ўз лавозимидан озод этиш бўйича келиша олмаяпти.
Football Italia нашрининг хабар беришича италиялик мутахассис шартноманинг муддатидан аввал бекор қилинаётгани учун “аристократлар”дан 11 млн евро маош талаб қилмоқда. Бироқ, лондонликлар унинг бу талабини бажаришмоқчи эмас.
Таъкидлаш керакки, “Челси” аллақачон Контенинг ўрнига келадиган Маурицио Сарри билан келишувга эришиб бўлган.
Фикрлар