"Челси" Куртуанинг нархини эълон қилди

“Челси” раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуани ёзги трансферлар мавсумида сотишга тайёр, дея хабар беради Telegraph нашри. Манбада ёзилишича, лондонликлар 26 ёшли футболчини 50 миллион фунтга қўйиб юборади.

Мазкур қарор унинг жаҳон чемпионатига қадар клуб билан шартнома имзоламаганлиги билан изоҳланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. Бу билан клуб уни кейинги мавсум якунида эркин агентга айланмаслигининг олдини олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Челси” сафида 2011 йилдан бери тўп суриб келмоқда, аммо ўшанда “Атлетико” ижарага берилган эди. 2014 йил у инглиз клубига қайтди ва асосий дарвозабонга айланди.Бу вақт ичида у уч марта Англия чемпиони ва бир мартадан Англия ҳамда Лига кубоги соҳибига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!