"Челси" Мората ўрнига ҳужумчи қидирмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби қишки трансферлар даврида ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” раҳбарияти жамоанинг испаниялик форварди Альваро Моратанинг ҳаракатларидан умуман қониқиш ҳосил қилмаяпти. Айни дамда лондонликлар бу борада иккита – “Милан”дан Патрик Кутроне ҳамда “Интер”дан Мауро Икарди номзодларини кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Икарди бундан аввал бир неча марта “нерадзуррилар” сафидан кетмоқчи эмаслиги борасида гапирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!