"Челси" бугун Пьянич ва Руганининг трансферини амалга ошириши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби "Ювентус"нинг 3та футболчиси билан шартнома имзоламоқчи.

"Аристократлар" ҳимоячи Даниэле Ругани, хужумчи Гонсало Игуаин ҳамда хавбек Миралема Пьяничга катта қизиқиш билдиришмоқда.

"Челси" директори Марина Грановская бугун Италияда Ругани ва Пьяничнинг агенти Фали Рамадани билан учрашади. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу кўчиб ўтишларни амалга ошириш учун Грановская туринлик клуб раҳбарияти билан учрашиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Пьяничга "Манчестер Сити" ҳамда ПСЖ клуби катта қизиқиш билдирмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!