"Челси" футболчиси А Серия клубига ўтди
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Темитайо Айна фаолиятини "Торино"да давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра туринликлар 21 ёшли нигериялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 1 йилга ижарага олишади. Футболчи бугун янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, Айна ўтган мавсумни Чемпионшипда "Халл Сити" таркибида ижара асосида ўтказган ва 44та ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар