"Челси" ҳам Бэйли учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Челси" клуби Леверкузеннинг "Байер" жамоаси вингери Леон Бэйли учун кураш бошлади. Бу ҳақда fichajes.com хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “аристократлар” 20 ёшли ямайкалик футболчи билан ўз ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи. Таъкидлаш керакки, Бэйли учун шунингдек “Челси”нинг ҳамшаҳари – “Арсенал” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Бэйли ўтган мавсум “Байер” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!