"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа жамоасида тўп суриши мумкин
“Вест Хэм” клуби қишки трансферлар мавсуми ёпулгунга қадар “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда, дея хабар бермоқда инглиз нашрлари. Унга кўра, трансфер бугун амалга оширилиши мумкин.
Сўнгги вақтларда 25 ёшли бельгиялик футболчи “Валенсия”да ижара асосида тўп суриб келаётган эди, бироқ ҳозирда испан клубини тарк этган.
Аввалроқ Батшуайининг “Монако”га ўтиши маълум қилинган, бироқ “Челси” уни яна ижарага беришдан бош тортган.
Фикрлар