"Челси"нинг қишки трансферлардаги асосий "нишони" маълум бўлди
ПСВ вингери Ирвинг Лосано фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли мексикалик футболчига "Челси"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Гап шундаки, “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа раҳбариятидан яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида айнан мана шу футболчини сотиб олишни сўрамоқда.
Қайд этиш лозимки, ЖЧ-2018 кашфиётларидан бирига айланган Лосанонинг трансфери “Челси”га тахминан 40 млн еврога тушиши мумкин.
Маълумот учун, Лосано жорий мавсум ПСВ сафида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг эйндховенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар