Даҳшат! ПСЖ рақиб дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритди

"Парк де Пренс" стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритишди. Голларга Неймар (2 та), Эдинсон Кавани (3 та), Килиан Мбаппе (3 та) ва Тома Меньелар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа парижликлар ҳисобидаги очколар сони 53 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Генгам" эса 14 очко билан сўнгги поғонадан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!