Даҳшат! Хабиб Нурмагомедов бир суткада 4 млн обуначи йиғди

У бир кеча-кундузнинг ўзида 4 млнга яқин обуначи йиғди ва бу борада россияликлар орасида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Унинг ҳозирги обуначилари сони 10 млнтага етди.

Нурмагомедов 9,1 млнта обуначига эга бўлган қўшиқчи Егорь Кридни ортда қолдирди.

"Instagram"да энг кўп обуначига эга бўлган россиялик шаҳслар

1. Ольга Бузова (телебошловчи, актриса, қўшиқчи) – 13,8 млн;

2. Тимати (қўшиқчи, продюсер) – 12,8 млн;

3. Ксения Бородина (телебошловчи) – 11,7 млн;

4. Павел Воля (комик, актёр ва телебошловчи) – 10,8 млн;

5. Хабиб Нурмагомедов (UFC  жангчиси) – 10 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!