Далич: Хорватия Испанияга қарши ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бизнинг терма жамоа ҳеч кимдан нусха олмайди. Хорватия терма жамоаси ўзига ҳос услуб ва кучли характерга эга. Биз кўп меҳнат қиламиз ва омад ҳам бизга ёрдам беради.
Испания? Ушбу ўйиндаги ғалаба бизга ўзимизга бўлган ишончимизни янада оширади деб ўйлаяпман. Бугун жамоамиз Португалия билан ўйинга нисбатан кескинроқ бўлиши керак. Биз бугун фақат ғалаба учун ўйнаймиз”, - дейди Далич.
Фикрлар