Дана Уайт Нурмагомедовнинг кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилди
UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, собиқ вақтинчалик чемпион ўз жанглари билан бунга лойиқ экан.
– Мухлислар Хабибнинг кейинги рақиби Тони бўлишини хоҳлаган бўларди, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради ESPN нашри. – Тони бир муддат камарга эгалик қилган, аммо у тиззасидан жароҳат олган ва камар бошқа эгасини топган. Тони ҳеч қачон чемпионлик жангларида ютқазмаган. Конор Макгрегор ҳам, аммо Конор камар учун курашиш имкониятини қўлга киритган. Ўйлайманки, Тони Хабибнинг кейинги рақиби бўлишига ҳақли.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Хабиб Макгрегорни мағлуб қилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Фикрлар