Дани Алвес ЖЧ–2018 турнирини ўтказиб юбориши мумкин

CHERY AUTO

 

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирини қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда UOL портали маълум қилмоқда.

35 ёшли футболчи “Ле-Эрбье”га қарши (2:0) кечган Франция Кубоги финал беллашувида тиззасидаги оғриқ туфайли 41-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Алвес тўқималарини шикастлагани маълум бўлди. Бугун футболчи яна бир тиббий текширувдан ўтади ва шундан кейин аниқ ташхис қўйилади.

Маълумот учун, ПСЖ сафида Франция Кубоги соҳибига айланган Дани Алвес фаолиятидаги 39-совринга эга бўлди ва бу борада жаҳон рекордчисига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!