Дарио Срна: Фаолиятимни “Шахтёр”да якунлашни истайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Украинанинг “Шахтёр” клуби сардори Дарио Срна фаолиятини шу жамоада якунлаш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

- “Шахтёр” мен учун асосий жамоа. Чунки мен бу клубда 13 йилдан кўпроқ фаолият олиб бордим. Фаолиятим деярли шу ерда ўтди.

Мен учун жамоани тарк этиш жуда оғир. Мухлислар, футболчилар ва бошқалар билан жуда қадрдон бўлиб кетганман. Шунинг учун карьерамни “Шахтёр”да якунлашни истайман, - дейди Срна.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дарио Срна “Барселона”га ижарага берилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!