“Дарвозабонлар Месси”си “Ливерпуль”га нима бера олади?

 

Сўнгги хабарларга кўра, “Ливерпуль” “Рома” посбони Алиссон билан якуний келишувга эришган ва бу расман тасдиқланди. Хўш, “дарвозабонлар Месси”си дея эътироф этилаётган бразилиялик посбон “қизиллар”га қандай нафи тегиши мумкин. Қуйида шу ҳақида муҳокама юритамиз.

Алиссон Бекер ҳеч қандай хатоларга йўл қўймайди. “Рома”га қўшилганидан кейин А Серияга қандай мослашгани ва бошқа нарсалар ҳақида у таклиф қилинган шоуда жавоб беришга мажбур бўлди. Энг қизиқ савол у клубдаги фаолияти давомида италянча сўкинишлардан қайсиларини ўргангани бўлди. Посбон бу саволга мужмал жавоб қайтарди. Гап унинг буни билиш-билмаслигида ҳам эмас. У қисқа муддат ичида “Рома”нинг асосий посбонига айлангани, Италия футболи хавосига кўниккани эди.

2016-йилда болаликдан тўп сурадиган “Интернасьонал”дан “Рома”га кўчиб ўтгач, Лучано Спалетти қўли остида Войцех Шеснини асосий таркибдан сиқиб чиқарганидир.

Буни кўплаб дарвозабонлар исташи аниқ. Алиссон ҳозирда ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш қилаётгани ҳам бор гап.

“Бошида ўзимни бироз ёлғиз ҳис қилдим. Кейин мен кўп вақтимни рафиқам билан ўтказдим. У ўшанда ҳомиладор эди ва фаолиятимга камроқ эътибор қаратадиган бўлдим” – дея тушунтиради Алиссон.

“Кейин мен машғулотларда қаттиқ ишлай бошладим ва буюк посбонлардан бири Шесни ёнида машқ қилиб ундан кўп нарсаларни ўргандим.”

Мундиал ўйинларида асосий посбон бўлган Алиссон ҳақида кўплаб танқидлар бўлди. Кўпчилик мухлислар “Манчестер Сити”да ёрқин ўйинлар кўрсатган Эдерсон “пентакампеонлар”нинг биринчи рақамли посбони бўлиши керак, деган фикрни илгари сурди.

Бироқ Алиссоннинг терма жамоадаги кўрсаткичлари хавас қилса арзигулик. Янги мураббий Тите бошчилигида у Жаҳон Чемпионатининг саралаш босқичида 11 учрашувда атиги уч гол ўтказиб юборди. Бироқ унинг “Олимпико”даги вазияти вақти-вақти билан қийинчиликларга учраб турди. Алиссон фақатгина сабр қилди.

“Мен мураббийнинг қарори туфайли кўп ўйнай олмадим, аммо мен хотиржамман, кўп гапиришни ёқтирмайман. Мураббий унга (таҳр.: Шеснига) ён босганидан ноқулайлик ҳис қилмадим. Спалетти ўз сафида юқори савияли икки дарвозабонга эга бўлишни истади ва бу менга Мундиал ўйинларида жуда асқотди.”

“У меритократияни танлади, Шесни ҳам дастлабки мавсумида барчасини аъло даражада бажарди. Мен эса айтайлик озгина сабрли бўлишни ўргандим.”

Шунга қарамай, Алиссон Жаҳон Чемпионати яқинлашгани сари, “Манчестер Сити” посбонига муносиб рақобатчилик қилиши учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши кераклигини тушуниб етди. Натижада у клубдан кетиш ҳақида ўйлай бошлади, якунда Шесни ўтган мавсумда “Ювентус”га бериб юборилди.

“Мен кетишни истамадим, бироқ ўзим ва мақсадларим туфайли шу фикрга келгандим” – дея ўзини оқлайди бразилиялик посбон. “Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтадиган йилда Бразилияда ҳеч кимнинг ўрни кафолатланмаган.”

Эдерсоннинг “туманли Альбион”да кўрсатган афсунларига қарамай, Алиссоннинг Россияда бўлиб ўтган Мундиалда асосий таркибдаги ўрни бой берилмади. У ўтган мавсумда Италиянинг энг яхши дарвозабони бўлмади, у шунчаки дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

25 ёшли бундай дарвозабонни қўлга киритиш “Ливерпуль”га мавсумни камида Топ-4 да тугатиши 100 % кафолатланган. Унинг трансфери “қизиллар” учун ҳақиқий кучайиш десак муболаға бўлмайди.

Унинг нархи рекорд даражада бўлиши мумкин, бироқ Негрисоло бундан ҳайрон қолмаслигини айтди: “Кўпчилик Алиссон аслида ким эканлигини кўпчилик билмайди. У биринчиларнинг энг биринчисидир. У “дарвозабонларнинг Месси”си. Чунки унда Мессидек рухият бор. У даврни аниқлаб бера оладиган дарвозабон.”

Агарда у буни “Энфильд”да кўрсата олмаса, Юргенн Клопп немисча сўкинишлари билан стадионни ларзага солиши ҳам кафолатланган.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!