Давронбек Сатторов венгриялик рақибини мағлуб этди

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давронбек Сатторов венгриялик Охат Заланга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз Венгрия вакили устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва чорак финал босқичига йўл олди.