Де Брёйненинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне сафга қайтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Унга кўра бельгиялик футболчи бугун жисмоний ҳолат бўйича текширувдан ўтказилади. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, Де Брёйне 20 октябрь куни “Бёрнли”га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 9-турида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Кевин Де Брёйне август ойи ўрталарида жароҳат олган ва шифокорлар уни камида 3 ой майдонга тушолмаслигини айтишган эди. Бироқ, у кутилганидан тезроқ соғайди.
Фикрлар