
Де Брюйне АПЛнинг энг яхши футболчиси учун овозини Салахга берди
“Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, бельгиялик футболчи ўз овозини энг яқин таъқибчиси – “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салахга берди. Ҳар икки футболчи АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсумда 26 ёшли Де Брюйне АПЛнинг 31 ўйинида 7 та гол ва 15 та голли пасга муаллифлик қилди. Ўз навбатида 25 ёшли Салах 31 ўйинжа 29 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар