Де Брюйне: Биз ҳам "Ливерпуль" ҳам босим остида

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛ доирасида "Ливерпуль" билан бўлган рақобат ҳақида ўз фикрини билдирди.

- "Ливерпуль" бир неча йилдан буён ғалаба қозонмаятгани сабабли уларга нисбатдан катта босим бор. 

"Сити" ўтган мавсум чемпион бўлгани учун ҳам босим остидан майдонга тушади. Мухлислар биздан кўп нарсани кутишмоқда. 

Биласизми, ўтган мавсум биз қандай чемпион бўлишни билмасдик. Шу сабабдан ҳам футболчилар ғалабага чанқоқ бўлишган. Фақат олдинга интилиш ва ҳаракат қилиш керак, "Ливерпуль"нинг аввалги ўйинларини кузатмаганман. Аммо "қизиллар" "Лестер"га қарши учрашувни 1:1 ҳисобда якунлаганликлари, "Сити"  эса мағлубиятга учрагани мени лол қолдирди.

Биз олдимизга қўйилган вазифаларни максимал натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз, бироқ ҳамма вақт ҳам буни уддасидан чиқолмаймиз. Агар "Ливерпуль" 98 очко билан чемпион бўлса мен лол қоламан, - деди Кевин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!