Де Лигт учун курашга "Арсенал" ҳам қўшилди
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Аякс" хавбеки Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, 19 ёшли голландиялик футболчи учун “канонирлар” жиддий кураш олиб боришларига тўғри келади. Боиси, ушбу футболчига шунингдек "Ювентус", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
Ўз навбатида Амстердам клуби де Лигтни 70 млн фунтга баҳоламоқда.
Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар