Де Йонг "Барселона"га ўтишга рози бўлди

Амстердамнинг “Аякс” клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг “Барселона”га ўтишга рози бўлди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли голландиялик футболчи каталонияликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Амстердамликлар эса ушбу трансфердан 75 млн евро ишлаб олишади.

Эслатиб ўтамиз, де Йонгга шунингдек ПСЖ, “Бавария” ва “Манчестер Сити” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Френки де Йонг жорий мавсум Голландия чемпионатида 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!