Де Йонг учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди
Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Европанинг яна бир гранд клуби эътиборига тушди.
Goal.com тарқатган хабарга кўра 21 ёшли голландиялик футболчини “Бавария” ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич айтиб ўтган.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ де Йонг учун шунингдек “Барселона” ва ПСЖ клублари ҳам жиддий кураш олиб боришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг ўзи эса фаолиятини Парижда давом эттирмоқчи.
Фикрлар