Деку Чемпионлар лигасида қайси жамоалар фаворит эканлигини айтди
Португалиялик собиқ футбол юлдузи Деку жорий мавсум Чемпионлар лигасининг асосий фаворитларини тилга олди.
“Ушбу совринга “Барселона” ва “Ювентус” асосий даъвогар деб ўйлайман. Гап шундаки, ушбу икки жамоа таркибида Месси ва Роналлу ўйнайди. Бироқ, бу борада “Реал”ни ҳам унутмаслик керак. Чунки, бир йил олдин ҳеч ким уларга ишонмаганди, аммо якунда улар барибир ғолиб чиқишди”, - дейди Деку.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” қаторасига 3та ЕЧЛда ғолиб чиқди. “Барселона” сўнгги бор 2015 йилда, “Ювентус” эса 1996 йилдан буён ушбу мусобақада ғалаба қозона олган.

Фикрлар