Демба Ба Хитойдан яна Европага қайтди (ФОТО)

Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клуби форварди Демба Ба яна кўҳна қитъага қайтди.

Унга кўра 33 ёшли футболчи сенегаллик футболчи мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида “Истанбул” клуби сафида ўтказадиган бўлди. Турк клуби уни жамоанинг рамзи ҳисобланган бойўғли ниқоби остида таништирди.

Эслатиб ўтамиз, Ба учун Туркия чемпионати у қадар бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида «Бешиктош» ва «Гезтепе» клубларида тўп сурган. Шунингдек, «Хоффенхайм», «Вест Хэм», «Ньюкасл» ва «Челси» каби номдор жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Маълумот учун, “Истанбул” айни дамда Туркия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!