Дембеле ҳам "Реал"га қарши ўйинда иштирок эта олади
Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Усмон Дембеле жароҳатидан соғайиб сафга қайтди.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи бугун жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида тўлақонли иштирок этган. У 6 февраль куни Испания кубоги ярим финали доирасида “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Валенсия”га қарши ўйинда кичик жароҳат олган Лионель Месси ҳам “қироллик клуби”га қарши баҳсда иштирок эта олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар