"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон терма жамоасининг Сербияга қарши таркиби эълон қилинди

Хабарингиз бор, 1-2 февраль кунлари теннис бўйича «Дэвис Кубоги»нинг плей-офф баҳслари ўтказилади. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун Сербия терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказади.

Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу баҳсларда терма жамоамиз шарафини қайси теннисчилар ҳимоя қилиши маълум бўлди. Унга кўра, Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчиларимиз сербиялик рақибларга қарши баҳс юритадилар.

Сербия терма жамоаси эса Тошкентга Душан Лайович, Филип Крайинович, Ласло Жере, Никола Милоевич ва Виктор Троицки каби теннисчилар билан ташриф буюради.

Маълумот учун, «Дэвис Кубоги» бу йилдан бошлаб бошқача форматда ўтказиладиган бўлди. Февраль ойида бўладиган саралаш баҳсларида 24 та терма жамоа 12 та жуфтликка бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ушбу баҳсларда ғолиб бўлган 12 та терма жамоа ноябрь ойида ўтказиладиган жаҳон лигаси баҳсларида иштирок этади. Мағлублар эса келаси йилги плей-офф ўйинларида қатнашиш учун минтақавий баҳсларда кураш олиб борадилар.

1-2 февраль кунлари ўтказиладиган плей-офф баҳсларида қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади:

devis-kubogi-1024x512

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!