Ди Мария ПСЖ билан шартномасини узайтиради
Le Parisien хабарига кўра, 30 ёшли футболчи ва клуб ўртасида кечаётган музокаралар ўзининг якуний палласига кирган. Янги келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Илгарироқ Ди Мария "Интер"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, Ди Мария 2015 йил қишда парижликлар сафига келиб қўшилган ва ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 45 та беллашувда майдонга тушиб, 21 та гол киритган.
Фикрлар