Дибала: ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун барча жамоани мағлуб қилиш зарур

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала “Янг Бойз”га қарши ЕЧЛ груҳ босқичи 6- тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Сафарда мағлубият туринликга гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига халақит бера олмади.

Мен ҳисобга олинмаган голни қайта кўрмадим, аммо энг муҳими биз гуруҳда ғолиб чиқдик. “Валенсия”га “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб қилгани учун раҳмат. Биринчи бўлимда биз ўз имкониятларимизни бой бердик, рақиб ишончли ўйнади. Бу оғриқлик мағлубият, чунки биз бу ерга ғалаба учун келган эдик, аммо бу бизга сабоқ бўлади, – дейди Дибала.

Қуръа? Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун 1/8 финалга чиққан барча жамоаларни мағлуб қилиш талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!