Дибала: Мен ноҳақ эдим...

Туриннинг «Ювентус» клуби форварди Пауло Дибала кеча бўлиб ўтган «Кьево»га (3:2) қарши баҳс охирида рақиб жамоа дарвозабони Стефано Соррентино оғир ахволда майдонда ётган бир пайтда қилган хатти-ҳаракатлари учун мухлислардан узр сўради.

ronaldi

Эслатиб ўтиш лозимки, Криштиану Роналду билан тўқнашувда жиддий жароҳат олган 39 ёшли посбон майдонда ҳушсиз ётган бир пайтда Дибала ва Жоржо Кьеллинилар Манжукичнинг голини нишонлаш билан овора бўлишди. Ушбу ҳолат эса кейинчалик мухлисларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Шундан сўнг аргентиналик футболчи ўз Инстаграми орқали унга эътироз билдирган бир мухлисга қуйидагича жавоб берди: Сен ҳақсан! Ўша пайтда мен нималар бўлаётганини тушунмадим. Мен ноҳақ эдим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!