Дибала "Валенсия"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
"Ювентус" форварди Пауло Дибаланинг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида "Валенсия"га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 24 ёшли аргентиналик футболчи машғулотларнинг бирида чап тиззасидан енгил жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Маълумот учун, "Валенсия" - "Ювентус" учрашуви эртага 19 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар