Яна бир терма жамоа ЖЧдан муддатидан олдин чиқиб кетди
Тунис терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи иккинчи турида Японияга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўқотди.
Африка вакили бўлган Тунис жамоаси японияликларга қарши учрашувда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва шу билан мусобақани давом эттириш учун назарий имкониятларидан ҳам маҳрум бўлди. Гуруҳ босқичининг илк турида ҳам Тунис терма жамоаси Швецияга 1:5 ҳисобида ютқазган эди. Ушбу мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи алмаштирилди, аммо бу ўзгариш натижа бермади — терма жамоа барибир очко қўлга кирита олмади. Ҳозирча Тунис F гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадамлари — Нидерландия ва Япония.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Тунис терма жамоаси Нидерландияга қарши майдонга тушади. "Оловранглилар" Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган, Швецияни эса 5:1 ҳисобида мағлуб этган.

Фикрлар